23:13 / 17.03.2022
2 011

Зеленский ва Путин тез орада учрашиши мумкин

Зеленский ва Путин тез орада учрашиши мумкин
Фото: РИА Новости
Украина президенти Владимир Зеленский ҳамда Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги учрашув тез орада ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Украина президенти офисининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк маълум қилди.

Польшанинг «Wirtualna Polska» нашрига берган интервьюсида Подоляк президентлар ўртасидаги учрашув қандай ҳолатда ўтказилиши ҳақида гапирди: «Тинчлик келишуви бўйича ишлар якунлангач, учрашувни ташкил қилишга киришамиз. Бу бир неча ҳафта ичида амалга ошиши мумкин», деган Подоляк.

Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда Украина томони етакчиси бўлган Подоляк Зеленский ҳамда Путин ўртасидаги учрашув Россиядан бошқа ҳамма ерда ўтиши мумкинлигини айтди: «Жой муҳим эмас, у ҳамма ерда ўтиши мумкин, фақат Россияда эмас», деган Подоляк.

Олдинроқ Туркия Зеленский ва Путин ўртасидаги учрашувни ўзида ўтказиши мумкинлигини маълум қилганди. Бугун, 17 март куни ҳам Ражаб Эрдўған Путинга телефон қилиб Зеленский билан учрашув масаласини муҳокама қилган. Туркия икки давлат ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги учрашувни хавфсиз ташкил этиб берганди.

Financial Times ўз манбаларига таяниб, Украина ҳамда Россия ўртасидаги музокараларда силжиш борлиги, томонлар тинчлик келишуви бўйича режа ишлаб чиққанини ёзганди. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский ва Путин тез орада учрашиши мумкин