Туркия БМТ доирасида Россияга қарши санкцияларга қўшилмайди. Бу Туркия манфаатларига зид, деди Эрдоған.
"Туркия БМТнинг маълум йўналишларини санкциялар нуқтаи назаридан баҳолайди, лекин Россия билан муносабатларни четга суриб қўя олмайди. Чунки бугунги кунда фақат табиий газни назарда тутадиган бўлсак, биз истеъмол қиладиган газнинг ярмига яқинини Россиядан оламиз. Бундан ташқари, бугун биз Россия билан бирга “Аккую” атом электр станциясини қурмоқдамиз. Биз буни четга суриб қўя олмаймиз.
Буни Макронга айтганимда, у: "Сиз ҳақсиз" деб жавоб берди. Бу масалада ақл билан иш тутишимиз керак. Биринчидан, мен фуқароларимнинг музлаб қолишига йўл қўя олмайман (Россия газисиз). Иккинчидан, мен саноатимизни батамом юкланиб қолишига йўл қўя олмайман", - деди Туркия етакчиси.
Эслатиб ўтамиз Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ ва Европа давлатлари Россияга қарши кескин санкциялар киритишни бошлади. Ундан ташқари АҚШ дунёнинг барча давлатларини ушбу санкцияларни қўллаб-қувватлашга ундади, баъзиларга ҳатто босим ўтказишга уринишлар бўлди. Лекин Россиянинг анъанавий ҳамкорлари МДҲ давлатлари, Сербия, Венесуэла, Куба, Бразилия, Хитой, Ҳиндистон, Сурия ва яна бир неча мамлакатлар ушбу санкцияларга қўшилмади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Трамп жамоаси расмийларга ёқмаган генералларни “тозалаш” учун фармон тайёрлади
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш