Фото: «РИА Новости»
Покистон парламенти бош вазир Имрон Хонга нисбатан ишончсизлик вотумини қабул қилиб, уни лавозимидан четлатди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Вотумга овоз беришни 342 депутатдан 174 нафари қўллаб-қувватлади — жараён 13 соатга яқин давом этди. Овоз берган мухолифатчилар Хонни мамлакатдаги иқтисодий вазиятни яхшилай олмаётганликда ва коррупцияда айблади.
Ишончсизлик вотумига овоз бериш олдидан Покистон Миллий Ассамблеясининг (парламент қуйи палатаси) спикери Асад Кайзер истеъфога чиқди. У буни «Хонни ҳокимиятдан олишга қаратилган чет эл фитнасида қатнаша олмаслиги» билан изоҳлаган. Хоннинг ўзи уни олиб ташлашга уринишлар ортида АҚШ расмийлари турганини айтган.
Хон Россия билан яқин алоқада бўлган, дея таъкидлайди BBC. Хусусан, 24 февраль куни Россиянинг Украинага босқини бошланган биринчи кунда Покистон бош вазири Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашган.
Покистон парламенти аъзолари бош вазирга ишончсизлик вотумини 3 апрель куни ўтказмоқчи эди. Бироқ ўшанда парламент вице-спикери овоз беришни ўтказишдан бош тортди. Кайзер бу конституциянинг 5-моддасига зид эканини айтди.
Парламентнинг бош вазирга ишончсизлик вотумини ўтказишга уринишлари бошланган заҳоти президент Ориф Алвий Миллий ассамблеяни тарқатиб юборганди.
Бунга жавобан мухолифат парламентни тарк этишдан бош тортаётганликларини ва ўтириш уюштираётганини эълон қилди. 7 апрель куни Покистон Олий суди Миллий ассамблеяни тарқатиб юбориш ва мамлакат бош вазирига ишончсизлик вотумини бекор қилишни «конституцияга зид» деб топди ва овоз беришни 9 апрель куни ўтказишга қарор қилди.
Reuters хабарига кўра, «Покистон мусулмон лигаси» партиясининг етакчиси Шаҳбоз Шариф Покистоннинг янги бош вазири бўлиши мумкин. У илгари уч марта мамлакат бош вазири бўлган сиёсатчи Навоз Шарифнинг укасидир.
Покистон бош вазири, Имрон Хон, Ишончсизлик вотуми, Лавозимидан четлатилди “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари