Самолётлар Дубайнинг Ол Мактум аэропорти перронида.
Фото: The Wall Street Journal
Ғарб санкцияларига дучор бўлган россиялик олигархларнинг бизнес самолётлари Бирлашган Араб Амирликлари аэропортларининг тураргоҳларида сақланмоқда.
Россияга қарши жорий этилган санкциялар туфайли самолётлар бу араб давлатини тарк этиши қийин бўлади, деб ёзмоқда The Wall Street Journal нашри.
Нашрнинг қайд этишича, миллиардерлар ўз бизнес-жетларини Россияга ҳали санкция жорий этмаган БАА томон йўналтиришган, бироқ айнан санкциялар туфайли учоқлар Дубайдаги Ол Мактум халқаро аэропортини тарк эта олмайди.
Аэропорт тураргоҳида миллиардер Роман Абрамовичнинг 250 млн долларга харид қилинган ва 100 млн долларга жиҳозланган Boeing 787 Dreamliner самолёти ҳам бор.
Роман Абрамовичнинг Boeing 787 Dreamliner (рақами P4-BDL) самолёти.
Фото: airliners.net
Бундан ташқари, Магнитогорск металлургия комбинати директорлар кенгаши раиси Виктор Рашников фойдаланадиган Gulfstream G650ER, рус миллиардери Михаил Гуцериевга тегишли деб тахмин қилинадиган Embraer S/A, бизнесмен Аркадий Ротенберг билан боғлиқ бўлган Bombardier BD700 Global Express самолётлари ҳам перронда турибди.
6 апрель ҳолатига аввал Россияда қўним топган самолётларнинг 30 таси Дубайда эканлиги кўрсатилмоқда, улардан яна бир нечтаси Истанбул ва Тбилиси шаҳарлари аэропорти тураргоҳида туриб қолган.
Нашр манбасининг маълум қилишича, Дубайнинг Ол Мактум халқаро аэропортида бир суткалик тураргоҳ нархи 1000 АҚШ долларига тенг. WINGX таҳлилчилар компаниясининг маълум қилишича, россияликларнинг самолётлари Дубайда туриб қолганига бир ҳафтадан ошган.
The Wall Street Journal нашрининг қайд этишича, ғарб давлатлари санкциялари россиялик олигархлар билан боғлиқ самолётларга хизмат кўрсатишни ҳам тақиқлайди: жумладан, уларга ёнилғи-мойлаш материаллари етказиш, таъмирлаш ва суғурта қилиш. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди