Туркия Мудофаа вазирлиги Ироқ шимолдаги Курдистон ишчи партиясига қарши янги ҳарбий операция бошлаганини эълон қилди. Унга махсус ва ҳарбий-ҳаво кучлари жалб этилган, деб хабар беради Anadolu.
Биринчи босқичда Туркия бошпаналар, бункерлар, туннеллар, ғорлар ва омборларга зарба берган. Таъкидланишича, ҳарбийлар қўйилган вазифани уддалаган. Анқара ушбу операция мамлакатни террорчилик хавфларидан ҳимоялаш истаги сабаб ўтказилаётганини тушунтирмоқда. Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, Туркиянинг мақсади фақатгина террорчилар.
Курдистон ишчи партияси Трукия ва бошқа қатор давлатларда террорчилик ташкилоти дея тан олинган. Анқара унга қарши 1984 йилдан буён курашиб келади. Ташкилот 2015 йилда қайта тикланган. Бу вақт давомида Туркия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Курдистон ишчи партиясининг 10 мингдан ортиқ аъзоси йўқ қилинган. Шу билан бирга, операция давомида мингдан ортиқ турк ҳарбийлари ва полициячилари қурбон бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг февралида Туркия Ички ишлар вазирлиги Курдистон ишчи партияси жангариларига қарши антитеррор операциялари давомида 718 нафар гумондор ҳибсга олганди. Операцияларга параллел равишда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғлу айрим мамлакатларнинг террорчиликка қарши курашда икки томонлама ўйин қилаётгани ва жангариларнинг қонли жиноятларига кўз юмган ҳолда тарафкашлик қилаётганини қайд этган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди