
Туркияга ноқонуний тарзда кириб борган афғонистонлик муҳожирлар чартер рейслар орқали ортига қайтариб юборилмоқда. Бу ҳақда Daily Sabah нашри хабар тарқатган.
Турк миграция бошқармаси хабарига кўра, бортида 227 афғон бўлган самолёт Туркиянинг шарқий Малатя вилоятидан афғон пойтахти Кобулга қараб учган. Чартер рейслар йўлга қўйилгандан бери жами 681 та ноқонуний мигрант юртига қайтарилган.
Эслатиб ўтиш керак, расмий маълумотларга қараганда айни пайтда Туркияда дунё бўйича энг кўп муҳожир бор — 4 млн. Шунинг учун ҳукумат миграция сиёсатини ўзгартириб туришга мажбур, дейилади хабарда.
ТуркияНоқонуний МигрантларАфғонистонлик МуҳожирларЧартер РейсларМиграция СиёсатиКобулга Қайтариш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар