“Баъзи давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни Президент томонидан имзоланди.
Қонун билан “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра биржа битими тўғрисидаги ахборот эндиликда судлар, суриштирув ва тергов органлари билан биргаликда Ҳисоб палатасига ҳам унинг сўровига кўра тақдим этиладиган бўлди.
“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчалар билан эндиликда Ҳисоб палатаси ҳам валютани назорат қилувчи орган сифатида белгиланди.
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга ва “Судлар тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишларга кўра эндиликда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари бир йилда камида бир марта ўз мажлисида вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раисларининг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитиши белгиланди.
Шунингдек, қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик киритилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органлари маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқувчи органлар қаторига киритилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда
АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди
Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди
“Барселона”да янги можаро бошланди