Фото: Наманган вилояти ИИБ
Наманган шаҳрида ернинг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланган шахслар ушланди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ.
Маълум қилинишича, 2022 йил 25 апрель куни ИИВга фуқаро М.А. ариза билан мурожаат қилиб, 2022 йилнинг апрель ойи бошларида Наманган вилоятида яшовчи С. исмли шахс уни Ў. ва К. исмли шахслар билан таништирганини айтган. Наманган шаҳар ҳокимлигида ишловчи Ў. исмли акаси орқали унга бўш ер майдони олиб беришни ваъда қилганини билдирган.
Ушбу шахслар унга Уйчи тумани «Якка тут нурли замин» фермер хўжалиги балансидаги 1 гектар бўш ер майдонини 43 000 АҚШ долларига ҳокимиятдаги танишлари орқали расмийлаштириб беришга ваъда берганини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур аризага асосан, 2022 йил 26 апрель куни ИИВ ЖҚББ ва ИЖҚКБ ходимлари томонидан Наманган вилояти ИИБ, вилоят прокуратураси, ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳар Алишер Навоий номидаги кинотеатр биноси олдида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида У.С. унинг акаси Ў.У. ҳамда К.Э. аризачи М.А.дан талаб қилинган пуллар ҳисобидан 20 минг АҚШ доллари ва 33 миллион сўм пулларни бўнак сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда