date

Ўзбекистон россиялик туристлар танловида Туркияни ортда қолдирди

Ўзбекистон россиялик туристлар танловида Туркияни ортда қолдирди
Ўзбекистон россиялик туристлар томонидан май ойида таътил ўтказиш учун энг кўп танланган мамлакат бўлди, деб хабар берди “Коммерсантъ”.

Хабарда айтилишича, сотиб олинган чипталарнинг 20 фоиздан ортиғи Ўзбекистонга тўғри келади.

Иккинчи ўринда Туркия (11 фоиз) ва учинчи ўринда Арманистон (10 фоизга яқин) жойлашди.

Россия туроператорларининг билдиришича, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларига саёҳат қилишга талаб ҳали ҳам мавжуд.

Туристларнинг кичик оқими Мисрга тўғри келмоқда. Бундан ташқари, Малдив оролларига саёҳатлар фаоллашган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон россиялик туристлар танловида Туркияни ортда қолдирди