1 412
Сурхондарёда 40 дан ошиқ хонадонни кучли сел босди, 230 нафардан зиёд одам эвакуация қилинди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 5 май куни соат 23:00 ларда Сурхондарё вилояти Узун туманида тоғ ва адирликларида кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида “Мустақилликнинг 22 йиллиги” МФЙга қарашли Тоштепа қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи Ўрта ариқ каналида сув миқдори меъёридан ошиб кетиши натижасида каналдан тошиб чиққан. Сўнг каналга яқин жойлашган 40 га яқин аҳоли уйлари, томорқалари ва Деҳқон маҳалласида 15 та аҳоли томорқаларига кирган.
Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тоштепа қишлоғидаги 40 та хонадонда яшовчи 230 дан ортиқ фуқаро вилоят ФВБ раҳбарияти бошчилигида қутқарувчилар, ички ишлар, Миллий Гвардия ҳамда вилоят ҳокимияти масъул ходимлари билан ҳамкорликда туманда жойлашган 19-сонли умумтаълим мактабига вақтинчалик кўчириб ўтказилган.
Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг тан жароҳат олиши ҳолатлари тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Вазият тўлиқ ФВВ назоратида.
Қайд этилишича, ҳозирда воқеа жойида хонадонма-хонадон юриб, ҳолатнинг кўлами ва талафотларни аниқлаш, махсус техникалар ёрдамида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
2022 йил 3 май куни ёғиб ўтган ёмғирлар Сурхондарё вилоятининг бир қатор ҳудудларида кучли селларни келтириб чиқарди. Сел енгил машина ва чорва молларини оқизган. Бундан ташқари, юқори кучланишли электр линияси темир устунини йиқитганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда