10:53 / 16.05.2022
1 138

Фуқаронинг Туркияга «запретини» ечиб бериш учун 2 минг доллар олган карго фирма раҳбари ушланди

Фуқаронинг Туркияга «запретини» ечиб бериш учун 2 минг доллар олган карго фирма раҳбари ушланди
Фото: Ички ишлар вазирлиги
Самарқандда касб-ҳунарга ўқитиш маркази бўлим бошлиғи ва карго фирмаси раҳбари пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, вилоят ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлари томонидан коррупцияга қарши курашиш йўналишида тадбир ўтказилган. Унда вилоятдаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларидан бирининг бўлими бошлиғи жиноятига чек қўйилган. Паст Дарғом туманида яшовчи Ж.Ж. (1986 йилда туғилган) маҳаллий фуқароларга ушбу марказда ўқигани ва малака оширгани тўғрисидаги сертификатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Улардан жами 5 миллион сўм миқдоридаги пул маблағларини пора тариқасида олган вақтида ушланган.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрида рўйхатда турувчи, Туркиянинг Истанбул шаҳридаги карго фирмаси раҳбари (1990 йилда туғилган) С.Р. фуқарога 2 минг доллар эвазига Туркияга киришга қўйилган тақиқни ечиб бериб, Туркиядаги меҳмонхоналарнинг бирида ишлаш визасини расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Ундан 700 долларни олаётган вақтда ушланган.

Ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқаронинг Туркияга «запретини» ечиб бериш учун 2 минг доллар олган карго фирма раҳбари ушланди