
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Cobalt автомобили йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб юборгани тасвирланган видео тарқалди. Вилоят ИИБ матбуот котибининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Маълум бўлишича, 25 май куни туманнинг Навоий шоҳкўчасидан ўтувчи йўлда Cobalt ҳайдовчиси «Пастки Калангар» маҳалласида яшовчи 16 ёшли пиёда А.Н.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
ЙТҲ натижасида пиёда турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар