
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 30 май куни бошқарувни йўқотган Cobalt йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилисича, ҳолат шу куни соат тахминан 06:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида юз берган. Ҳайдовчи Ф.Б. (24 ёшли) Cobalt автомашинасида ҳаракатланаётиб тезликни ошириш оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги бетон устунга урилган.
ЙТҲ оқибатида жароҳат олганлар аниқланмади.

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар