date
views 1 410

Тошкентда «Ласетти»ни бошқарган 21 ёшли қиз ЙТҲ оқибатида вафот этди

Тошкентда «Ласетти»ни бошқарган 21 ёшли қиз ЙТҲ оқибатида вафот этди
Фото: ИИББ ахборот хизмати
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ўлим билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ИИББ ҳолат ҳақида маълумот берди.

2022 йилнинг 4 июнь куни тахминан соат 00:25 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Оққўрғон кўчасида «Ласетти» русумли автомашинани бошқариб кетаётган 21 ёшли С.Н. бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги ёритиш устунига урилган.

ЙТҲ натижасида «Ласетти» русумли автомашина ҳайдовчиси С.Н. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган, бироқ тиббиёт ходимларининг уринишларига қарамай, у жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИББ хабарида айтилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда «Ласетти»ни бошқарган 21 ёшли қиз ЙТҲ оқибатида вафот этди