Сурхондарёда 50 сотих ерни 500 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Сурхондарёда 50 сотих ерни 500 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Қумқўрғон туманида яшовчи, Б.Санам вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўзига нисбатан фирибгарлик қилмоқчи бўлаётган шахсга қонуний чора кўришни сўраган.

Мурожаатга асосан, 2022 йил 18 май куни вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳар Алпомиш маҳалласида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, Жарқўрғон туманида яшовчи Х.Икром ўзига тегишли бўлмаган шу туман ҳудудида жойлашган 50 сотих ерни 500 миллион сўмга сотишга келишиб, Б.Санамдан 214 миллион сўм пулларни олган вақтида ушланган ва ундан ашёвий далил олинган.

Қайд этилишича, 2022 йил 22 май куни Х.Икромга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар