
Фото: Қашқадарё ИИБ матбуот хизмати
Сурхондарёдан пойтахтга йўл олган Damas’да келиб чиқиши номаълум 700 килодан ортиқ гўшт олиб кетилаётгани аниқланди.
Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, гўшт ортилган ушбу машина вилоятнинг Кўкдала туманда жойлашган «Умакай» мунтазам ЙПХ масканида тўхтатиб қолинган.
Сурхондарё—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келган Damas 4 июнь куни соат 00:30 ларда тўхтатилиб, Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖЦБ Карантин бўлинмаси ва ЙҲХБ ходимлари томонидан текширилган.
Автомашина салони кўздан кечирилганда, унинг салонида тегишли ветеринария маълумотномаларисиз, келиб чиқиши номаълум бўлган, тахминан 700 кило оғирликдаги номаълум ҳайвон гўштлари борлиги аниқланиб, уларнинг сифатини аниқлаш мақсадида Қашқадарё вилоят озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лобороториясига топширилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар