Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда қовун ва тарвузлар қандай етиштирилиши ҳақида маълум қилди. 2022 йилда Ўзбекистонда фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 158 минг 894 гектар майдонга тарвуз ва қовун экинлари экиш белгиланган.
Бугунги кунга қадар асосий майдон, боғ-ток қатор оралари ва лалми ерларга 114 минг 790 гектар полиз экинлари экилган. Ушбу майдонлардан жами 510,9 минг тонна маҳсулот етиштирилди. Шунингдек, ғалладан бўшаган 30,1 минг гектар майдонга полиз экинлари экилди.
Йил бошидан бери 74,7 минг тонна қовун ва 431,6 минг тонна тарвуз етиштирилган.
Қовун: навлари, етиштириш ва ҳосилни йиғиб олиш
Уруғи ва кўчатидан етиштириш
Қовун етиштиришда юқори тоифа ва синфларга мансуб, навдорлиги 99 фоиз ва унувчанлиги 90-95 фоиздан кам бўлмаган уруғ танлаб олинади.
Ўзбекистоннинг марказий қисмидаги вилоятларда қовун уруғларини махсус плёнка халтачаларга экиш март ойининг дастлабки ўн кунлигида бошланади.
Жанубий вилоятларда 10-15 кун олдин, шимолий вилоятларда эса 10-15 кун кеч бажарилади. Шунингдек, қовунни кўчати орқали етиштириш эса, ундан эрта ҳосил олишга имкон беради.
Кўчатлар махсус кўчатхоналарда тайёрланади. Иссиқхоналар йўқ шароитларда кўчатларни етиштириш учун чуқурлиги 0,8 см, кенглиги 1-1,2 метр ва узунлиги ихтиёрий равишда хандақлар қазилади.
Хандақларга 15-20 см қалинликда чиримаган гўнг, унинг устига 20 см қалинликда эланган тупроқ солинади ва полиэтилен плёнка тортилиб ҳар 10×10 см оралиқда тешиб чиқилади.
Очиқ далага экишга бир ҳафта қолганда кўчатхона дарчалари очилиб, ўсимликлар ташқи муҳитга чиниқтириб борилади.
Қовун экиладиган ерлар
Ўзбекистоннинг барча тупроқлари қовун ўстириш учун яроқли ҳисобланади. У қуёш нури ҳамиша тушиб турадиган, унумдор, енгил қумоқ бўз тупроқли ерларда яхши ўсиб, сифатли юқори ҳосил беради ва фузариоз сўлиш касаллигига кам чалинади. Ўтлоқли ерларда эса, қовун мўл ҳосил бермайди.
Парваришлаш
Ушбу экинни яганалаш, тупроқни юмшатиш, озиқлантириш, чопиқ қилиш, суғориш, палакларни тўғрилаш, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши курашиш орқали уни парвариш қилинади. Қовун етиштиришни тезлаштиришнинг энг самарали усули очиқ ерларга экинни кўчатдан экишдир.
Қовуннинг ёш илдиз қисми ўта нозик бўлиб, зарарланишга жуда мойил бўлади. Шунинг учун кўчатни жойдан жойга кўчириб, тувакциз усулда етиштириш мумкин эмас.
Қовун навлари:
Ўзбекистонда қовуннинг «Маҳаллий сариқ ҳандалак», «Кўк каллапўш», «Кичкинтой», «Оби-новвот», «Кўктинни-1087», «Оқ уруғ-1137», «Шакарпалак-2580», «Суюнчи-2», «Зар гулоби» каби навлари етиштирилади.
Касалликлари
Ўзбекистонда энг кўп зарар келтирадиган қовун касалликлари ризоктониоз, фузариоз сўлиш, ун-шудринг ва бошқалар, зараркунандалардан қовун майса пашшаси ва қовун пашшаси, полиз шираси, ўргимчаккана, кемирувчи кўкқурт тунлами кабилардир.
Касалликларга қарши курашиш учун эса, ўз вақтида агротехник тадбирларни ўтказиш лозим.
Ҳосилни йиғиш
Ширинлиги тилни ёрадиган қовунни пишиб-етилганларини танлаб олиниб, палагидан узилади. Қовун ҳосили одатда бир мавсумда икки-уч марта йиғиб олинади.
Кеч муддатда экилган кечки навлар эса бир марта йиғиштирилади. Ушбу ҳосилни узоқ муддат сақлаш учун, далада узилгандан кейин 3-4 кун қуёшда тоблаб, сўнгра омборхоналарга жойланади. Ҳар 15-20 кунда маҳсулотлар ҳолати қараб борилади.
Тарвуз: камқонликка даво, нурланишдан ҳимояловчи иссиқсевар экин
Уруғи ва кўчатидан етиштириш
Тарвуздан мўл ва сифатли ҳосил олиш учун, навдорлиги 99 фоиз ва унувчанлиги 90-95 фоиздан кам бўлмаган уруғлар экилади.
Уруғларнинг униб чиқишини тезлаштириш ва 100 фоиз натижага эришиш учун экиш олдидан мис купороси 0,5-1,0 фоизли эритмасида 1 соат давомида ивитиб олинади.
Тарвузни парваришлаш
Ушбу полиз экинини парваришлаш ўсимликларни яганалаш, тупроқни юмшатиш, экинни озиқлантириш, чопиқ қилиш, суғориш, палакларни тўғрилаш, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши курашишдан иборат.
Эртаки тарвуз маҳсулотларини тупроқни мулчалаш, экинни кўчатдан экиш, вақтинчалик плёнка-ёпқич остида кўчатидан ва уруғидан мулчалаб экиш, ҳимояланган иситиладиган ва иситилмайдиган иссиқхоналарда етиштириш каби усуллар ёрдамида етиштирилади.
Тарвуз қурғоқчиликка жуда чидамли бўлишига қарамай, республика шароитида уни суғориб, парваришлаш керак.
Бироқ ҳаддан ташқари сернам тупроқ тарвуз экинига салбий таъсир этади. Сернам тупроқда мевадаги қанд моддаси камаяди, пўсти қалинлашади, ҳар хил замбуруғ касалликларига, жумладан, фузариоз-сўлиш касалига чалинади.
Навлари
Ўзбекистонда тарвузнинг 47 та навлари ҳудудлаштирилган. Шулардан 15 та маҳаллий, қолгани чет эл навларидир.
«Дилноз», «Манзур», «Қўзибой-30», «Ҳайит Қора», «Ширин Шарқ неъмати» каби навлар маҳаллий ҳисобланади.
Ҳосилни йиғиштириш
Биринчи ҳосил июнь ойининг учинчи декадасида, иккинчи ҳосил июнь ойининг биринчи ярмида ва учинчиси май ойининг учинчи ўн кунлигида олинади. Такрорий муддатда экилган тарвуз сентябр ойининг учинчи ўн кунлигида етилади ва ёппасига териб олинади.
Албатта, тарвузни пишиб етилиш даври об-ҳаво, тупроқ шароити, экиш муддатлари, навларнинг эрта ёки ўртапишарлигига боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди