19:19 / 04.08.2022
2 586

ДХХ қатор мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатди

ДХХ қатор мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатди
ДХХ матбуот хизмати берган хабарга кўра, Сурхондарё вилоятида 14,5 млрд. сўмлик субсидия маблағлари ноқонуний ажратилганлиги аниқланди.

Гап шунндаки, 2020 йил 11 декабрдаги «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори ижроси юзасидан 2021 йилда Шўрчи туманидаги кластерга қарашли 1 376 гектар пахта майдонига томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш вазифаси маҳаллий таъминотчи корхона зиммасига юклатилган.

Ўз навбатида таъминотчи корхона 142,7 гектардаги пахта майдонига томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган ва унга кетган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича Шўрчи тумани ишчи комиссияси томонидан хулоса тузилиб, Аму-Cурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига тақдим этилган.

Аму-сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси мансабдор шахслари эса амалда 142,7 гектар майдонга томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган бўлсада, унга яна қўшимча равишда 993 гектарда томчилатиб суғориш технологиясининг қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланиб, ишга туширилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар тузиб, давлат бюджетидан кластерга 6 млрд. 747 млн. 400 минг сўм миқдоридаги субсидия маблағлари ажратилишига эришган.

Ҳудди шундай ҳолат Қумқўрғон туманида ҳам аниқланиб, маҳаллий кластерга қарашли 2000 гектар пахта майдонига томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш кўзда тутилган ва бу ҳам айнан юқорида тилга олинган таъминотчи корхонага юклатилган.

Қумқўрғон тумани ирригация бўлими бошлиғи ва бошқа манфаатдор шахслар ўзаро тил бириктириб, 2021 йилда 1 143 гектар майдонга томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинмаган бўлсада, шунча майдонга томчилатиб суғориш технологиясининг қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланиб, ишга туширилганлиги ҳақида сохта хулосалар тузиш орқали кластерга 7 млрд. 772 млн. 400 минг сўм миқдоридаги субсидия маблағлари ажратилишига эришган.

Ҳозирда ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан Аму-Cурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси мансабдор шахсларига ҳамда Қумқўрғон тумани ирригация бўлими бошлиғи ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ қатор мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатди