
8 август Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлида, «Тошкент-Самарқанд» йўналишида ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган З.Н. бошқарувида бўлган «Isuzu» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган М.Қ. бошқарувида бўлган «Зил-130» русумли юк автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Натижада иккала транспорт воситаси ҳам ағдарилган.
ЙТҲ натижасида «Isuzu» автомобилининг ҳайдовчисига ҳамда «Зил-130» русумли автомобилда бўлган бир нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар