
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ
Самарқанд вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга икки нафар фуқаролар ариза билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ.
Улар Навоий вилоятида яшовчи бир гуруҳ шахслар 50 минг АҚШ доллари эвазига 11,5 килограмм олтин кукунини сотишини ва Самарқанд шаҳрига олиб келиб беришларини айтганини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур аризага асосан, Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд тумани “Янгиобод” МФЙда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида 6 нафар шахс ариза муаллифларига 11,575 килограмм олтин кукунини 50 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар