Жиззахда содир бўлган ЙТҲда Cobalt машинаси ёниб кетди

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда Cobalt машинаси ёниб кетди
Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 10 август куни соат 22:00 ларда, 4R 38 автомобиль йўлининг Жиззах шаҳар “Олмазор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 19-километрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида Cobalt машинаси ёниб кетган.

Ш.Рашидов тумани “Пахтаобод” ҚФЙда яшовчи ҳайдовчи Nexia машинасини бошқариб келаётиб, Учтепа-Жиззах йўналиши бўйича ҳаракатланиб “Зилол” МФЙ чорраҳасидан чапга қайрилиб олаётган, Ш.Рашидов тумани “Пахтаобод” ҚФЙда яшовчи ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt машинасининг орқа томонидан урган. Оқибатда Cobalt машинасида ёнғин келиб чиққан ва у тўлиқ ёниб кетган.

Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар