Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида фуқаронинг уяли алоқа воситаларини харид қилиб, эвазига қалбаки АҚШ доллари берган шахс ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, масъул идоралар томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ю.Ю. (муқаддам ўғирлик жинояти учун судланган) қалбаки валюталарни ўтказиш мақсадида фуқаро С.нинг ишончига кириб, унга тегишли 2 дона “Iphone 13 pro max” русумли уяли алоқа воситасини 2 550 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, эвазига унга жами 51 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни бериб кетганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?