1 200
Вазиятни янада ёмонлаштирасиз: нима учун болаларга ширинлик ейишни тақиқламаслик керак?
Фото: Getty Images
Болани кариес ва ортиқча вазндан ҳимоя қилишга уриниб, ота-оналар кўпинча фарзандларини ширинликдан бутунлай маҳрум қиладилар. Аммо бу нотўғри: болаларнинг тўлиқ ривожланиши учун ширинликлар ҳам керак.
Аввалига оз-оздан
3 ёшгача гўдак она сути, бўтқа ва пюредан керакли миқдорда глюкоза олади. Аммо 3 ёшдан кейин унга аста-секин зефир, асал, ёғсизроқ музқаймоқ ва кремсиз пирожний беришингиз мумкин.
5 ёшда шоколад татиб кўриши мумкин — аввал оқ ва сутли, кейинчалик эса аччиғини. Ширинликлар фақат овқатдан кейин истеъмол қилинишини тушунтиринг ва уни ҳеч қачон кечирим ёки мукофот сифатида ишлатманг.
Кўпчилик оналар фарзандлари овқатини охиригача ейиши учун овқатга шакар қўшади. Бундай қилишнинг ҳожати йўқ, ширин таом тезда одатий ҳолга айланади. Натижада бола озиқ-овқатнинг табиий таъмига мослаша олмайди ва ширинликларга қарамлик ривожланиши мумкин.
Нонушта ва тушлик оралиғида, сайрда, мультфильм томоша қилаётганда ейилган егуликлар тезда шакарга психологик қарамликни келтириб чиқаради. Ширинликларга бўлган иштиёқнинг яна бир сабаби гормонал касалликлар ёки қалқонсимон безнинг нотўғри ишлаши бўлиши мумкин.
Ширинтомоқ болалар рационига албатта, балиқ, жигар, ўрдак ва товуқ гўшти, тухум, лавлаги, брокколи, карам, олма қўшиш керак. Конфет ва шакар эса шоколаддан кўра кўпроқ кариесга олиб келади.
Фото: Getty Images
Мазали ва фойдали
Табиий шоколад тез углеводларнинг энг «соғлом» манбаи ҳисобланади. У серотонин ишлаб чиқаришни рағбатлантирадиган триптофан аминокислотасини ўз ичига олади. Бу гормон нафақат кайфиятни, балки ақлий қобилиятларни ҳам оширади. Яна бир аминокислота, фенилаланин хотира, идрок ва фикрлашни яхшилайди. B1, B2, PP витаминлари, кальций, темир, мис, магний, калий, антиоксидантлар асаб тизими учун муҳимдир.
Сорбет - витамин ва минералларга бой янги табиий шарбат ёки мева ва резаворлар пюресидан тайёрланган музлатилган ширинлик.
Мармелад — энг фойдали мева пюреси, шакар ва желатиндан тайёрланади. Чайналадиган мармеладни харид қилмаган маъқул, у жуда кўп кимёвий қўшимчаларни ўз ичига олади.
Зефир — 80 фоизи углеводлардан иборат ва ёғларни ўз ичига олмайди. Олма пюреси ишлаб чиқаришда ишлатилади. Оқ рангдаги зефирни танлаган яхши, унда бўёқлар бўлмайди. Таркибда сорбет префикси бўлган консервантлар бўлмаслиги керак. Зефир таркибида ўсимлик ёғи (палма ёғи, ҳиндистон ёнғоғи ёғи ёки саноат маргарини), маршмеллоу эса шинни ёки маккажўхори шакари сиропидан тайёрланган синтетик маҳсулотдир.
Мюсли батончалари дастлаб даволовчи егулик бўлган. У очликни тезда қондиради ва қувноқлик туйғусини беради. Таркиби дон, ёнғоқ, резаворлар, қуритилган меваларни ўз ичига олади. Таркибида консервантлар, бўёқлар ва шакар, палма ёғи бўлмаслиги керак. Карамел ёки шоколадлиларини танламанг.
Фото: Getty Images
Нимани билишингиз керак?
Сунъий ширин таъм берувчи моддалар кўпинча сақич, парҳез овқатлар, ичимликлар ва қандолат маҳсулотларида мавжуд. Улар организмни ширинликлар билан тўйинтиради, овқат ҳазм қилиш жараёнида инсулин фаолияти бузилади. Аммо айни пайтда улар соғлом боланинг ратционида бўлиши мумкин эмас. Россияда кўплаб сунъий ширин таъм берувчи моддалар болалар овқатларини ишлаб чиқаришда тақиқланган ёки ёшга қарши кўрсатмаларга эга. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?