Кембриж университети ва Ранд Европа ҳисоботига кўра, уйқунинг етишмаслиги меҳнат унумдорлиги паст бўлишининг энг катта омилидир. Бу ҳақда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти маълум қилди.
Кунига 6 соатдан кам ухлайдиган ходимнинг кунига 7-9 соат ухлайдиган ҳамкасбларига қараганда ўртача иш унумдорлиги 2,4 фоизга пасаяди. Бу йилига 6 иш кунини йўқотиш билан баробар.
АҚШ иқтисодиётида макро даражада ҳар йили аҳоли уйқусизлиги туфайли 1,23 миллион иш куни йўқотилишига олиб келади, бу тахминан 9,9 миллион иш соатига тўғри келади.
Иқтисодий харажатлар
Ранд Саломатлик журналида чоп этилган илмий мақолада олиб борилган ҳисоб-китобларига кўра, кам ухлаш АҚШ, Англия, Германия, Япония ва Канада иқтисодиётига йилига 680 миллиард долларгача йўқотишларга сабаб бўлади.
Жумладан, аҳоли ўртасида уйқу етишмаслигининг тўғридан-тўғри ва билвосита иқтисодий нархи:
- АҚШ ЯИМнинг 2,28 фоиз;
- Германия ЯИМнинг 1,56 фоиз;
- Япония ЯИМнинг 2,92 фоиз;
- Австралия ЯИМнинг 1 фоизни ташкил этади.
АҚШда уйқу технологияларига доир патентлар сўнгги 10 йил ичида йилига ўртача 12 фоизга ошган.
Прогнозлар шуни кўрсатадики, 2026 йилга бориб уйқу қурилмаларининг умумий қиймати глобал бозорда 32 миллиард долларгачани ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?