Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ: 2 киши воқеа жойида ҳалок бўлди

Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ: 2 киши воқеа жойида ҳалок бўлди
Фото: Telegram
Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида 9 октябрь куни ЙТҲ содир бўлди. Ҳолат юзасидан шаҳар ички ишлар бош бошқармаси расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, соат 20:30 да 79-уй қаршисида ҳайдовчилар:
- 1981 йилда туғилган В.Ш. бошқарувидаги 01 L 785 LB бўлган Nexia-3;
- 1992 йилда туғилган Р.М. бошқарувидаги 10 М 666 PA бўлган BMW;
- 1992 йилда туғилган Т.И. бошқарувидаги 01 З 292 GB бўлган Nexia-3;
- 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги 30 E 701 UA бўлган Lacetti транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида 01 З 292 GB бўлган Nexia-3 автомашинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси олган тан жароҳати сабабли, воқеа жойида ҳалок бўлди.

Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар