23:27 / 04.11.2022
2 174

Наманганда «ДХХ ходими» қўлга олинди

Наманганда «ДХХ ходими» қўлга олинди
Ўзини ДХХ ходими деб таништирган шахс ушланди.

Наманган вилоятининг Давлатобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда ўзини гўёки Давлат хавфсизлик хизмати ходими дея таништирган, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ содир этган жиноятлари учун бир неча бор судланган шахс маҳаллий фуқародан 5500 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ томонидан қўлга олинди.

Аниқланишича, у мазкур фуқаронинг танишига нисбатан тайинланган 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини, бошқа енгилроқ жазо турига ўзгартириб беришни ваъда қилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият