12:57 / 08.11.2022
1 433

Тошкент шаҳрида аянчли ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳрида аянчли ЙТҲ содир бўлди
Жорий йилнинг 7 ноябрь куни тахминан соат 19.30 ларда Муқимий кўчасида 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги давлат рақами 40 Е 921 SA бўлган NEXIA-2 русумли автомашина ва 2004 йилда туғилган Ж.О. бошқарувидаги давлат рақами 01 003 СНА бўлган LACETTI русумли автомашина тўқнашган.

Хабар қилинишича, ЙТҲ оқибатида NEXIA-2 русумли автомашина йўловчиси 1998 йилда туғилган Ш.Э. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, LACETTI русумли автомашина ҳайдовчиси, NEXIA-2 русумли автомашина ҳайдовчиси ва йўловчилари: 1995 йилда туғилган Т.О., 1996 йилда туғилган Б.Қ., 2001 йилда туғилган М.Қ.лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият