21:31 / 28.11.2022
1 377

Ҳазорасп туманида ЙТҲ оқибатида етказилган 51 млн сўм моддий зарар ундириб берилди

Ҳазорасп туманида ЙТҲ оқибатида етказилган 51 млн сўм моддий зарар ундириб берилди
Жорий йилнинг 31 май куни ҳайдовчи Қ.Б. “Кобальт” русумли автомашинасида Ҳазорасп туманида ҳаракатланиб кетаётган вақтда “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 107-банди талабларига риоя қилмасдан, хайдовчи С.Р. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобилига урилган ва тўқнашув содир бўлган.

Шу сабабли, жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди томонидан Қ.Б. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 133-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган ҳамда ҳуқуқбузар Қ.Б.дан етказилган 51.375.000 сўм моддий зарар жабрланувчи С.Р. фойдасига ундирилиши белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Ҳазорасп тумани бўлими иш юритувига 15.11.2022 йилда келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари тарафларга юборилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жавобгар шахсдан юқорида кўрсатилган жами 51.375.000 сўм зарар пуллари тўлиқ ундирилиб, даъвогар шахсга топширилиши таъминланди ва ижро иши тамомланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият