Яккабоғ туманида ички ишлар органи мулозими қўл остидаги ходимга қўпол муносабатда бўлгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Қашқадарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Таъкидланишича, видеотасвирдаги ҳолатда жорий йилнинг 17 ноябрь куни Яккабоғ туманида 1987 й.т. Ш.М. бошқарувидаги «Lacetti» русумли д.р. 70U102UA бўлган транспорт воситаси 1975 й.т. фуқаро О.Л.ни уриб юбориб содир этган ЙТҲ бўйича олиб борилаётган суриштирув жараёни акс этган.
Унда жабрланувчини туман тиббиёт бирлашмасига олиб келингандан сўнг шу ерда автомашинани кўздан кечириш учун мутахассислар жалб қилингунга қадар қўриқловга олиш учун туман ИИБ бошлиғи 1-ўринбосари подполковник А.Янгиев туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори капитан Н.Самандаровга топшириқ бераётганида профилактика инспектори раҳбари билан гап тортишган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ким Чен Ин иқтисодни жонлантириш учун Россия билан алоқаларни мустаҳкамлашга интилмоқда
Ҳамид Содиқ: “Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди”
Сувнинг фанга номаълум бўлган янги хусусияти топилди
Польша генерали: “Россия ва Беларусь билан чегарада миналанган майдонларни ўрнатиш керак”
Абдуқодир Ҳусанов Осиё Кубоги финалида Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмайди
Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди
Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"