
Коллаж: Telegram
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Олмазор тумани Тошкент ҳалқа автомобиль йўли автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси қаршисида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, 17 декабрь куни соат 09:00 да ҳайдовчилар:
- 2003 йилда туғилган А.З. бошқарувидаги Matiz;
- 1967 йилда туғилган С.К. бошқарувидаги Nexia-3 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида Matiz транспорт воситаси ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчи тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар