date

Сурхондарёда бировнинг машинасини бошқарган 18 ёшли йигит ЙТҲ содир этди

Сурхондарёда бировнинг машинасини бошқарган 18 ёшли йигит ЙТҲ содир этди
Фото: Видеодан кадр
Сурхондарё вилояти Узун туманида бировнинг машинасини бошқарган 18 ёшли йигит тезликни ошириб ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса 2022 йил 17 декабр куни соат 00:40 ларда Узун тумани Қарашиқ маҳалласидан ўтган 4Р-108А автомобил йўлида содир бўлган.

Сариосиё-Узун йўналишида ҳаракатланётган Lacetti машинаси ҳайдовчининг тезликни ошириши натижасида бошқарувни йўқотган. Сўнг чел четидаги дарахтга урилган.

Оқибатда машина ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Унинг ёнида бўлган ўртоғи вафот этган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, 18 ёшли йигитда ҳайдовчилик малакаси ва етарлича тажриба бўлмаган. Машина унинг қўшнисиники бўлиб, йигит уни сўроқсиз бошқариб кетган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда бировнинг машинасини бошқарган 18 ёшли йигит ЙТҲ содир этди