date
views 1 453

«Сурхон» қўриқхонасида озуқа излаб юрган морхўрлар тўдаси (видео)

«Сурхон» қўриқхонасида озуқа излаб юрган морхўрлар тўдаси (видео)
Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги Сурхон давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга озуқа излаб юрган морхўрлар тўдаси муҳрланди. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йўқолиб кетиш арафасида турган бу жониворлар Ўзбекистон Қизил китобига ҳамда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг «Қизил рўйхат»ига киритилган. Мутахассислар морхўр сўзининг маъноси форсча «мор – илон, хўр – ейиш», яъни «илон ейдиган ҳайвон» маъносини англатади, дейди.

Бу жониворларнинг ана шундай ном олишига уларнинг катта буралган кўринишидан илонни эслатувчи шохлари сабабчи бўлган, деган тахминни ҳам илгари суриб келади. Ҳозирги кунга келиб Сурхон давлат қўриқхонасидаги морхўрларнинг сони охирги саноқ натижаларига кўра 673 бошни ташкил қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Сурхон» қўриқхонасида озуқа излаб юрган морхўрлар тўдаси (видео)
-->