date
views 383

Ҳокимлик вакили фирибгарлик билан қўлга тушди

Ҳокимлик вакили фирибгарлик билан қўлга тушди
Қувасой шаҳрида ҳокимлик балансидан уй олиб беришни ваъда қилган бўлим бошлиғи ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қувасой шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, шаҳар ҳокимлиги қошидаги хўжалик ҳисобидаги уй-жойларни рўйхатга олиш, алмаштириш ва тақсимлаш бўлими бошлиғи А.А. фуқаролар Ф.А. ва Ш.И.га 8 500 АҚШ доллари эвазига ҳокимлик балансидаги уйлардан бирига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер расмийлаштириш ҳамда ушбу хонадонни кейинчалик хусусийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 3 800 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳокимлик вакили фирибгарлик билан қўлга тушди