10:57 / 28.02.2023
493

Прокуратура терговчиси ва қоровули қўлга олинди

Прокуратура терговчиси ва қоровули қўлга олинди

Оҳангарон шаҳар прокуратураси терговчиси ва биносида қўриқлаш хизматини олиб борувчи қоровул қўлга олинди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишларича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда Оҳангарон шаҳар прокуратураси биносини қўриқлаш хизматини олиб борувчи қоровули шаҳар прокуратураси терговчисининг иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида терговга жалб қилинган фуқаро Э.дан жиноят ишини енгиллаштириб, ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 9 минг АҚШ долларини олган вақтда ушланган.

2023 йил 27 февраль куни Оҳангарон шаҳар прокуратураси терговчисига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси, қўриқлаш хизмати қоровулига нисбатан Жиноят кодексининг 168, 28-211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди, – деди Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсиддинов. – Гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият