07:57 / 08.04.2023
134

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан АҚШ ва Канадага юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан АҚШ ва Канадага юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, Самарқанд шаҳрида яшовчи, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган шахс танишлари ёрдамида, Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони Қўшма Штатларга юбориш эвазига 35 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Самарқанд шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган шахс ҳамшаҳари бўлган аёлнинг ишончига кириб, 50 минг АҚШ доллари эвазига у ва унинг қизини “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи – Мексика – АҚШ” йўналиши орқали Қўшма Штатларга юборишни ваъда қилиб, зарур бўладиган ҳужжатларни расмийлаштириш учун олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди.

Бошқа бир ҳолатда эса Самарқанд шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган аёл Булунғур туманида истиқомат қилувчи фуқаро ва унинг қариндошини 24 минг АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида Канада давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, олдиндан 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият