16:15 / 18.05.2023
192

Шовотда ЙТҲ натижасида етказилган 35,9 млн. сўм моддий зарар ундириб берилди

Шовотда ЙТҲ натижасида етказилган 35,9 млн. сўм моддий зарар ундириб берилди
Маълум бўлишича, 01.12.2022 йилда ҳайдовчи И.Х. бошқарувидаги М.Х. номида бўлган “Cobalt” русумли автомашинада Шовот туманида ҳаракатланиб кетаётиб, “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 77-банди талабларига риоя қилмасдан, бошқарувни йўқотиши натижасида, йўл четидаги ариққа ағдарилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир қилган. Натижада, ушбу “Cobalt” русумли автомашинага моддий зарар етказилган.
 
Шу сабабли, жиноят ишлари бўйича Шовот туман суди томонидан И.Х. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 133-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган ҳамда ҳуқуқбузар И.Х.дан етказилган моддий зарар 35,9 млн. сўм жабрланувчи М.Х. фойдасига ундирилиши белгиланган.
 
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Шовот тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва  ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари тарафларга юборилган.
 
Ижро ҳаракатлари давомида жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жавобгар шахсдан юқорида кўрсатилган зарар пуллари тўлиқ ундирилиб, даъвогар шахсга топширилиши таъминланди ҳамда жавобгарга нисбатан қўлланилган барча чекловлар бекор қилиниб, ижро иши тамомланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият