16:00 / 04.06.2023
237

ЙПХдан қочган Orlando ҳайдовчи светофорда турган машинани уриб, йўлида давом этди (видео)

Фото: Видеодан кадр

Тошкентда ЙПХ машинасидан қочган Orlando бошқа машинага урилиб, ағдарилиб кетди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Пойтахт ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, 4 июнь куни соат 02:05 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек—Мустақиллик шоҳкўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори томонидан ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган К.У. (2005 йилда туғилган) бошқарувида бўлган Orlando ҳуштак ва жезл ёрдамида тўхтатилганида, тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган. Ҳайдовчининг хатти-ҳаракати ходимларда шубҳа уйғотгани сабабли орқасидан хизмат автомашинасида кузатиб борилган.

ЙПХ инспектори ҳайдовчини зарарсизлантириш мақсадида, ҳолат бўйича алоқа воситаси орқали кейинги чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторига хабар берган. ЙПХ инспектори автомашиналарни ҳаракатини чеклаш мақсадида ҳаракатни ёпиб турган вақтида, Orlando ҳайдовчиси Lacetti тўхтаб турганида, қасддан оралиқ масофани сақламасдан орқа қисмига бориб урилган. Чорраҳадаги ЙПХ инспекторига хавф туғдириб қонуний тўхташ ишорасига ҳам бўйсунмасдан, ЙТҲ содир бўлган воқеа жойидан қочиб кетиб, ҳаракатни давом этирган.

Orlando ҳайдовчиси ҳаракат давомида ЙПХ инспекторларига бўйсунмасдан, светафорнинг тақиқловчи ишораларига амал қилмасдан ҳаракатланган ва бир неча марта ходимларнинг қонуний тўхташ ишорасига бўйсунмаган ва авариявий хавфли ҳолат қилиб ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Lacetti хизмат автомашинаси йўналишига халақит бериб тўқнашган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ЙПХ машинасига жиддий зарар етгани, Orlando ағдарилиб кетганини кўриш мумкин.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЙПХдан қочган Orlando ҳайдовчи светофорда турган машинани уриб, йўлида давом этди (видео)
ePN