Тошкентда Malibu-2, Lacetti ва электробус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда Malibu-2, Lacetti ва электробус иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: ИИББ ЙҲХБ

Жорий йилнинг 5 июнь куни соат 10:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели - Глинка кўчалари кесишган чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, 1992 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Lacetti, 1980 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Malibu-2 ва 1970 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган “Ютонг” электробуси иштирокида тўқнашув кузатилган.

ЙТҲ оқибатида Malibu-2 автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Тошкентда Malibu-2, Lacetti ва электробус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар