19:40 / 06.06.2023
289

Тошкентда автобус ва Cobalt иштирокидаги ЙТҲнинг сабаби маълум бўлди

Фото: Тошкент шаҳар ЙҲХБ ахборот хизмати 

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида йўловчи автобуси билан тўқнашган Cobalt ҳайдовчиси вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати ЙТҲ сабабини маълум қилди.

Унга кўра, ҳолат 6 июнь куни соат 15:20 ларда Мирзо Улуғбек туманидаги Дўрмон йўли ва Ғазалкент кўчалари кесишмаси олдида 89-сонли Yutong электробус Дўрмон йўли кўчасидан ҳаракатланиб келиб, Ғазалкент кўчасига чорраҳадан чапга бурилаётган вақтда содир бўлган. Дўрмон йўли кўчаси бўйлаб Тоҳир Малик кўчаси кесишмаси томонга ҳаракатланган Cobalt светофорнинг тақиқловчи қизил чироғига ҳаракатланиб келиб, электробуснинг олд ён қисмига тўқнашган ва йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Мазкур ҳолат оқибатида Cobalt ҳайдовчиси (2003 йилда туғилган Й.Ф.) воқеа жойида вафот этган ҳамда ёнида бўлган йўловчи тан жароҳати олиб, тиббий ёрдам кўрсатиш учун тез ёрдам машинасида юборилган.

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда автобус ва Cobalt иштирокидаги ЙТҲнинг сабаби маълум бўлди
ePN