19:02 / 16.08.2023
813

Эрига иккинчи хотин совға қилган блогер “Чеченка”га суд ҳукми ўқилди

Эрига иккинчи хотин совға қилган блогер “Чеченка”га суд ҳукми ўқилди

“Чеченка” тахаллуси билан танилган инстаблогер Гулзода Абдуллаева турмуш ўртоғига иккинчи хотин совға қилгани акс этган видео кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. 15 август куни мазкур ҳолат бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди.

Олий суд матбуот котиби блогерга нисбатан чиқарилган ҳукм матнини тақдим этди. Маълум қилинишича, “Чеченка” тахаллуси билан танилган блогер Гулзода Абдуллаева 9 август куни жамоат тартибини бузишга сабаб бўлувчи кўп хотинлик ғоясини тарғиб қилиб, турмуш ўртоғининг туғилган куни муносабати билан унга иккинчи хотин сифатида бегона аёлни “совға” қилган.

Суд мажлисида блогер ўз кўрсатувида мазкур видео ҳазил тариқасида бўлганини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, бу каби ҳолатлар бошқа такрорланмаслигини, 2 нафар вояга етмаган фарзанди борлиги ҳамда ҳозирда ҳомиладор эканини инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўраган.

Суд ҳукмига кўра, Гулзода Абдуллаева қарамоғида икки нафар фарзанди борлиги ҳамда муқаддам бу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликка тортилмагани инобатга олиниб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-моддасига асосан жавобгарликдан озод этилди ва огоҳлантириш билан кифояланди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эрига иккинчи хотин совға қилган блогер “Чеченка”га суд ҳукми ўқилди