Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган автомобилни поезд уриб кетди

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган автомобилни поезд уриб кетди
Фото: iivtransport.uz

17 сентябр куни Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида йўловчи поезди қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида Nexia русумли автомобил билан тўқнашди. Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.

Қайд қилинишича, шаҳарлараро қатновчи Саросиё-Термиз йўналишидаги йўловчи поезди «Зартепа-Сурхон» темир йўл бекатлари оралиғида жойлашган, қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан 1981 йилда туғилган ҳайдовчи А.Ў. бошқарувида бўлган Nexia русумли автомобилни уриб юборган.

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган автомобилни поезд уриб кетди

Оқибатда, автомобил техник шикастланиб, метан газ чиқа бошлаган. Шундан сўнг, поездда хизмат қилувчи сафдор сержант Ғайрат Саъдуллаев зудлик билан автомобилда беҳуш ётган ҳайдовчини чиқариб олган ва Жарқўрғон тумани тез-тиббий ёрдам марказий шифохонасига олиб борган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар