17:55 / 03.01.2024
341

Сурхондарёда қадимий тангани 100 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Сурхондарёда қадимий тангани 100 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Сурхондарёда ХIX аср охирига оид олтин тангани ноқонуний равишда сотаётган шахслар ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Маълум қилинишича, департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаролар Ж.А. ва А.Ж. ўзаро тил бириктириб, ХIX аср охирига оид маданий бойликка тааллуқли ҳисобланган “Петру Богданову 1899” ёзувли, вазни 61,69 грамм бўлган қадимий олтин тангани фуқаро А.Й.га 100 минг долларга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият