Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида автобус ва Matiz иштирокида ЙТҲ юз берди. «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 6 январ куни соат 20:30 ларда Юнусобод тумани, «Жума масжиди» бекати олдида King Long русумли, 93-сонли йўналишда ҳаракатланаётган автобус ва Matiz билан майда тўқнашув содир этган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, енгил автомобил техник шикастланган, автобусга ҳеч қандай зарар етмаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар