08:54 / 09.01.2024
298

Сурияда террористик ташкилотга қўшилган андижонлик йигит қидирилмоқда

Сурияда террористик ташкилотга қўшилган андижонлик йигит қидирилмоқда

Сурияда террористик ташкилотга қўшилиб, жанговар тайёргарликдан ўтган андижонлик йигит қидирилмоқда, деб хабар бермоқда Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Хабарга кўра, Содиқов Муҳаммадсиддиқ 1996 йилда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида туғилган. У отаси таъсирида диний мутаасиблашиб, отаси билан бирга Туркия орқали Суриянинг Идлиб шаҳридаги “Имом Бухорий катибаси” халқаро террористик ташкилотига қўшилиб, жанговар тайёргарликдан ўтган.

У ҳозирда Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими ғояларини тарғиб қилиш билан шуғулланиб, Ўзбекистон маданий таълим ва бирдамлик уйишмаси рўйхатидан ўтган ҳолда Содиқ Самарқандийга тегишли мадрасада таълим бериб келмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида унга нисбатан 2017 йилда Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисми, 244-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият