Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркияга саёҳатга чиққан юртдошларимизни огоҳлантирди. «Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди.
Орамизда чет элга вақтинчалик яшашга ёки саёҳат учун чиққандан кейин диққатга сазовор жойларда суратга тушишни истамайдиган одам бўлмаса керак. Аммо бу билан чекланмайдиган қизиқувчан сайёҳларимиз хам учраб туради.
Борган мамлакати муҳитининг суратларда яхшироқ акс этиши учун кўп нарсаларни объектив орқали муҳрлашга ҳаракат қилиб, баъзида жарима ёки жазога тортилиши ҳам мумкин.
Ҳар бир мамлакатнинг суратга олиш-олмаслик борасида ўз тартиб қоидалари бор. Масалан, Туркияда маҳаллий аҳолини сўрамасдан суратга олиш ва уни тарқатиш қатъиян ман қилинади.
Айниқса, маҳаллий аёлларни суратга олиш мумкин эмас. Бу шахсий ҳаётга тажовуз деб ҳисобланади. Ушбу қонунни бузганлик учун озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Афсуски, фуқароларимиз орасида ҳам мазкур қонунни бузиб, Истанбулнинг Малтепе туманидаги жазони ижро этиш муассасасида сақланаётганлар ҳам йўқ эмас.
Ҳозирда Бош консулхона фуқароларимизни озод этиб уларни ватанга қайтариш учун керакли ишларни олиб бормоқда.
Ҳурматли Ватандошлар, муаййан бир давлатга ташриф буюришдан аввал у ердаги қонун-қоидалар билан қизиқиш мақсадга мувофиқ бўлар эди», дейилади консулхона хабарида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди