Наманганда суд раисининг пора билан қўлга олиниши тафсилотлари эълон қилинди

Жамият2 дақиқа ўқиш246
Наманганда суд раисининг пора билан қўлга олиниши тафсилотлари эълон қилинди
Кадр: Telegram
Жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ тумани суди раиси 2000 доллар пора олган пайтда ушлангани тўғрисида хабар берилганди. ДХХ томонидан суд раисининг қўлга олинишига оид тафсилотлар эълон қилинди.

Маълум қилинишича, Наманган туманида чорвачилик фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятга замонавий чорва комплекси биносини қуриш ва мавжудларини таъмирлаш мақсадида акциядорлик тижорат “Халқ банки”нинг вилоят филиали томонидан ажратилган 5 миллиард 287 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилган. МЧЖга нисбатан ушбу маблағларни ноқонуний ўзлаштириш ва расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳолатлари бўйича Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддалари (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан қўзғатилган.

Жиноят ишини суд муҳокамасида кўриб чиқиш жараёнида Мингбулоқ туман суди раиси судланувчига нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш эвазига, унинг отасидан 20 минг доллар талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман суди раиси сўралган пул маблағидан 2 минг долларни ўзининг бошқарувида бўлган Lacetti да олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Таъкидланишича, кредит бўйича етказилган зарар тергов давомида судланувчи томонидан тўлиқ қопланган бўлган. Ҳозирда Мингбулоқ туман суди раиси ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, жуда кўп миқдорда пора олганлиги ҳолати бўйича, унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Бошқа ҳолатда эса Наманган давлат университетининг 3-босқич докторанти тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган Чуст туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унга мазкур туман марказида жойлашган умумий ўрта таълим мактаби балансидаги қўшимча 2 қаватли бинони ҳокимият тизимида ишловчи мансабдор танишлари орқали олиб бериш эвазига 20 минг доллар талаб қилган.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан Чуст шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 10 минг долларни олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28, 211- (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Фойдали
    1 кг майиз тайёрлаш учун қанча узум керак бўлади ва унинг кунлик меъёри қанча?
  2. Спорт
    Тарихий реванш кутилмоқда: Диёра Келдиёрова ва Ута Абе яна тўқнаш келиши мумкин
  3. Спорт
    «Манчестер Сити»нинг янги оловранг либоси нега АПЛ ўйинларида тақиқланди?
  4. Спорт
    CIES U-23 рейтинги: Ўзбекистон дунёнинг энг кучли 50 та мамлакати қаторидан жой олди
  5. Саломатлик
    Болаларга ҳафтасига икки марта балиқ бериш тавсия қилинди
  6. Дунё
    Қозоғистонда пора ҳақида хабар берганларга 17,5 миллион тенгегача мукофот берилади
  7. Дунё
    Қозоғистонда илк қор сабаб ҳушидан кетган қизни полициячилар шифохонага олиб борди
  8. Дунё
    Хитойда дунёдаги энг катта муз ва қор шаҳарчаси қурилмоқда
  9. Иқтисодиёт
    27 ноябрь учун валюта курслари эълон қилинди
  10. Спорт
    ФИФА киберҳужумга учради: хакерлар ташкилотнинг маълумотларига киришга муваффақ бўлди