Кадр: Telegram
Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциациясининг Навоий вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди судьяси 500 доллар ва 6 миллион 250 минг сўм олган вақтида ушлангани тўғрисида хабар берилганди. Судьялар олий кенгаши мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, ҳакамлик судлари суд тизимига кирмайди. Аксинча, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи муайян иқтисодий низоларни ҳал этиш ваколатига эга бўлган нодавлат орган ҳисобланади. Шу боис ҳакамлик судлари фаолияти Ўзбекистоннинг “Судлар тўғрисида”ги қонуни билан эмас, балки алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат – “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинган.
“Баёнлардан хулоса шуки, ҳакамлик судлари судьялари Судьялар олий кенгаши томонидан лавозимга тайинланмайди ва озод этилмайди”, — дейилади кенгаш баёнотида.
Бундан олдин Жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ тумани суди раиси 2 минг доллар пора олган пайтда ушлангани тўғрисида хабар берилганди. Бир неча кун олдин эса ДХХ томонидан суд раисининг қўлга олинишига оид тафсилотлар эълон қилинди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди