Пора билан қўлга тушган судялар ва прокурорлар кўрган ишларни қайта кўриш таклиф қилинди

Жамият1 дақиқа ўқиш191
Пора билан қўлга тушган судялар ва прокурорлар кўрган ишларни қайта кўриш таклиф қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев томонидан Ўзбекистонда пора билан қўлга тушган судялар ва прокурорлар томонидан кўрган ишларни қайта кўриб чиқиш таклиф қилинди.

“Бугун яна бир прокурор пора билан қўлга тушди. Ўтган ҳафта эса Мингбулоқ туман суди раиси пора билан қўлга олинган эди.

Афсуски, бундай ишлар одатий ҳолдек ўтиб кетмоқда. Бироқ қонунни амалда қўллаш орқали қонунийликни таьминлаш асосий бурчи бўлган бу каби шахсларнинг ўзлари қонунни бузишаётгани одамларда қонунларга, пировардида эса давлатга бўлган ишончни йўқотади.

Шу боис, бундай шахсларнинг жиноятига баҳо беришда уларнинг ўтган фаолияти давомида фуқароларга нисбатан тасдиқлаган айблов хулосалари ва қабул қилган қарорларига ҳам баҳо берилиши керак. Чунки бу каби нолойиқ шахсларнинг ҳаракатлари оқибатида қанчадан-қанча фуқаролар ноҳақ айбланиб, ноҳақ судланиб кетган бўлиши мумкин
”, дея ёзди Одилжон Тожиев.

Спикери ўринбосарининг фикрича, қонунчиликни мана шу йўналишда такомиллаштириш зарур. Бундай жиноятчи шахслар кўриб чиққан барча материаллар кўтарилиб, қайта кўриб чиқилиши шарт. Шунда адолат тикланади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман суди раиси судланувчига енгилроқ жазо тайинлаш учун 20 минг доллар талаб қилиб, шундан 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланганди. 13 феврал куни эса Когон тумани прокурори Баҳодир Ғуломов қидирувдаги шахсга қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик қилиб бериш эвазига 90 минг АҚШ доллари олаётганда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Фойдали
    1 кг майиз тайёрлаш учун қанча узум керак бўлади ва унинг кунлик меъёри қанча?
  2. Спорт
    Тарихий реванш кутилмоқда: Диёра Келдиёрова ва Ута Абе яна тўқнаш келиши мумкин
  3. Спорт
    «Манчестер Сити»нинг янги оловранг либоси нега АПЛ ўйинларида тақиқланди?
  4. Спорт
    CIES U-23 рейтинги: Ўзбекистон дунёнинг энг кучли 50 та мамлакати қаторидан жой олди
  5. Саломатлик
    Болаларга ҳафтасига икки марта балиқ бериш тавсия қилинди
  6. Дунё
    Қозоғистонда пора ҳақида хабар берганларга 17,5 миллион тенгегача мукофот берилади
  7. Дунё
    Қозоғистонда илк қор сабаб ҳушидан кетган қизни полициячилар шифохонага олиб борди
  8. Жамият
    Наманганда дўкондан 24 та телефонни ўғирлаган шахс ушланди
  9. Дунё
    Хитойда дунёдаги энг катта муз ва қор шаҳарчаси қурилмоқда
  10. Иқтисодиёт
    27 ноябрь учун валюта курслари эълон қилинди