Фото: МИБ
МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси қидирув шуъбаси инспекторлари ҳамда бюронинг Ангор туман бўлими томонидан олиб борилган тадбир давомида фарзандларининг моддий таъминотидан бўйин товлаб, икки йил олдин қидирувга берилган ота ўз хонадонининг ертўла қисмидан топилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ангор туманида яшовчи фуқаро Ф.М. турмуш ўртоғи билан ажрашгандан сўнг, 2019 йил январ ойидаги суд буйруғига асосан вояга етмаган 3 нафар фарзандининг моддий таъминотига масъул этиб белгиланган. Бироқ қарздор ота алимент тўлашдан бўйин товлаб келган.
Қидирувда бўлган ота ҳақида олинган маълумотлар асосида МИБ Ангор туман бўлими давлат ижрочиси Сайёра Тожиева қарздорнинг яшаш манзилига бориб, яқинларига ижро иши ҳақида тушунтириш берган. Аммо бундан наф бўлмагач, хонадондаги қорамолни хатловга олиш жараёнида тўсатдан кутилмаган ҳолат юз берган: қорамолдан айрилишни истамаган хонадон эгалари қарздор уйнинг ертўласига яшириниб олганини билдиришган.
Қарздор ота иши жиноят ишлари бўйича Ангор туман судида кўриб чиқилиб, унга 51 млн сўмдан ортиқ алимент қарздорлиги сабаб 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мушуклар бизнинг “мёв” қилишимизга қандай муносабат билдиради?
Салим Абдувалиев бугун озодликка чиқди
Тошкентда Cobalt автомашинаси ёниб кетди
Ҳайдовчиларга тавсия: нима учун машинани курткада бошқариш хавфли?
Қойилмақом мажлис (ҳажвия)
Ҳеч қачон жаҳли чиқмаган одам
Тошкент вилоятида Mazda автомашинаси ёниб кетди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги воқеа тафсилотлари