
Фото: Транспорт вазирлиги
Тошкент шаҳридан Қамчиқ довони орқали Фарғона водийси вилоятларига микроавтобус қатнови ташкил этилади.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, шу мақсадда шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар бўйича навбатдаги очиқ тендер танловлари 2024 йилнинг 1 май санасида бўлиб ўтади.
Тендерга қўйилган лотлар:
- ЙТ – 1150-сонли Тошкент ш. – Наманган ш. икки томондан;
- ЙТ – 1151-сонли Тошкент ш. – Фарғона ш. икки томондан;
- ЙТ – 1153-сонли Тошкент ш. – Андижон ш. икки томондан.
Ушбу йўналишда қатновларни амалга оширишда қуйидаги талаблар мавжуд:
- Қамчиқ довони орқали йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ва ҳайдовчидан ташқари ўн тўрттагача ўриндиққа эга бўлган М2 тоифадаги транспорт воситаларига;
- бунда фақат 1 апрелдан 1 ноябрга қадар бўлган даврда кундузи;
- ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган ва газ баллон ускуналари ўрнатилмаган;
- секинлаштирувчи ускунаси (тоғ тормози) мавжуд бўлган;
- ҳаракатни кузатиш навигация қурилмаси ва тахограф ўрнатилган транспорт воситаларида камида 7 йил стажи бор ҳайдовчиларга автомобил транспортида йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензия мавжуд бўлган тақдирда қатновни амалга оширишга рухсат берилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар